Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Аёлларнинг иқтисодий мустақил бўлиши оилавий зўравонликка қарши курашишга ёрдам беради, шахсий ривожланиш ҳамда ўзи ва фарзандларининг келажагига ишонч билан қараш имконини беради. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ШҲТ аёллар форумида таъкидлаб ўтди.
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди. Республика гендер комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева мазкур форумнинг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаоллигини қайд этди.
“ШҲТ доирасида аёллар ҳамжамияти шаклланиб улгурган ва унда нафақат режалар, янги имкониятлар муҳокама қилинади, балки келишувлар доирасида эришилган натижалар ҳақида ҳам маълумот алмашилади.
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Минтақамиз аёллари учун иқтисодий мустақиллик фаровон ҳаёт эшикларини очибгина қолмай, оилавий ва маиший зўравонликка қарши курашишга ёрдам беради, касбий ўсиш ва мустақил ривожланиш, ўзи ва фарзандларининг келажагига ишонч билан қараш имкониятини беради.
Бугун мен аёллар тадбиркорлиги тилида, аёллар учун имкониятлар тилида гаплашмоқчиман ҳамда аёлларнинг муаммоларига ечим топилаётганини кўришни истардим. Ва бунда биз шахсий эркинлик ва молиявий мустақиллик йўлини танлаган минглаб аёллар билан ҳамфикрмиз”, – дея ёзди Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?