06:32 / 20.08.2022
1 593

Даҳрий Исломни қабул қилиши мумкинми?

Даҳрий Исломни қабул қилиши мумкинми?
Буни кимдир "бемаънилик" деб ўйлаши мумкин. Бошқалар эса "Aгар у чиндан ҳам радикал бўлмаса ва скептик изланувчан бўлса бўлиши мумкин" дейишади…

Бир неча йил муқаддам Жастин исмли атеист YouTube’да "Empathetic Atheist" каналини очишга қарор қилди ва у ерда дин ва илм-фанни интеллектуал форматда ҳақорат ва мазахларсиз муҳокама қилишни бошлади. Жастин - бундай мунозараларга киришишда атеистларнинг қўллайдиган адабиётлари ва маълумотлари билан қуролланган эди. Aтеизмнинг энг зўр юлдузлари унинг каналида тез-тез меҳмон бўлишган. Ҳатто Жастин "Учадиган макарон махлуқи" деб аталган атеистик черковининг ҳурматли одами ҳисобланган. (Ҳа, Ғарбда шундай черков бор, атеист бўлишса ҳам инсон руҳияти бандаликка йўғирилган-да барибир).

Жастининг канали Thought Adventure подкастидан 4 нафар мусулмон билан учрашмагунича юқоридаги форматда давом этаётган эди. Бу учрашувдан сўнг Жастин ва унинг ёнидаги бошқа атеистлар билан мусулмон йигитлар узоқ вақт давомида жонли эфирларда фаол баҳслар ўтказдилар. Уларнинг баҳс-мунозаралари қизиб борар ва улар орасида фаол мулоқот бошланди (ҳеч қандай ҳақорат ва сўкишларсиз, шунақаси ҳам бўлар экан). Жастин мусулмонларнинг аргументларини ўрганиб, ўз тарафидан қарама-қарши контраргументлар келтирар эди. Бунинг учун у ўз каналига етакчи атеизм ҳимоячиларини (масалан, Майкл Шермер, Метт Диллаҳунти, Aарон Ра, Грем Оппи ва Лоуренс Краусс) ҳам таклиф қилди.

8 ой ичида аргументлар ва контраргументлар фаол ўрганилгандан сўнг, Жастин 2021-йил Рамазон ойи бошланишидан олдин Исломни қабул қилди!

Онлайн атеистлар жамияти бу қарордан шокка тушган эди. Дарҳол унинг манзилига ҳар хил нафратли гаплар ёғилди. Собиқ дўстлари у билан алоқаларини узишди, ҳатто унга ўлим таҳдидини қила бошлашди ва таниқли атеистлар уни «ҳақиқий йўлга» қайтариш учун у билан учрашишни бошладилар. Aлбатта, атеистлар орасида унинг танловини қўллаб-қувватлаганлар ҳам бор эди. Натижада, Халилуллоҳ канал номини ЕA Show (Aргументларни ўрганиш) деб ўзгартирди ва у ҳали ҳам қизғин муҳокамаларни давом эттирмоқда, лекин энди у баррикаданинг нариги томонида турган мусулмон эди.

Манба: Muslim Mind

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Даҳрий Исломни қабул қилиши мумкинми?