08:16 / 21.08.2022
1 439

Кейинги йилдан 14 та педагогик йўналиш сиртқи таълим шаклига қабул бўлмайди

Кейинги йилдан 14 та педагогик йўналиш сиртқи таълим шаклига қабул бўлмайди
Президент қарорига мувофиқ 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг иловада кўрсатилган 14 та таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кейинги йилдан 14 та педагогик йўналиш сиртқи таълим шаклига қабул бўлмайди