Жорий йил 22 август куни Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов конгрессменлар Трент Келли ва Дарин Лаҳуддан иборат Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Америка муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий, савдо-инвестиция, академик ва маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотни икки давлат даражасида ҳам, конгрессменлар вакили бўлган Миссисипи ва Иллинойс Штатлари билан ҳам чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Конгресс вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича Кокус» фаолияти алоҳида муҳокама қилинди. Унинг ҳамраиси конгрессмен Т. Келли ҳисобланади. Кокус таркиби Ўзбекистон билан стратегик шерикликни тизимли ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган истиқболли америкалик қонун чиқарувчилар ҳисобига жадал кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Икки томонлама савдо-инвестиция алоқаларининг жадал суръатларда ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Конгрессменлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чораларни кўришга тайёрлигини билдирди.
Учрашувда, шунингдек, Афғонистон масаласида ҳам фикр алмашилди. Томонлар ушбу мамлакатдаги мураккаб гуманитар вазиятнинг олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашувда икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, ҳар икки мамлакатнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалари ҳам кўриб чиқилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)