
Ўзбекистон Республикасида 2016 йил январ-март ойларида чет эл капитали иштирокида 109 та янги корхоналар рўйхатга олинди. Ушбу корхоналарнинг 78 таси Тошкент шаҳрига, 9 таси Тошкент, 4 тадан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 21 таси Россия Федерацияси, 20 таси Хитой Халқ Республикаси, 10 таси Корея Республикаси, 9 таси Қозоғистон Республикаси, 8 таси Буюк Британия, 7 таси Туркия Республикаси ва 5 таси Ҳиндистон Республикаси резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди.
Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 51 таси саноат, 19 таси савдо, 7 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 6 таси қурилиш, 3 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган. 2016 йил 1 апрел ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 4,9 мингтага етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар