17:57 / 23.08.2022
1 461

Ўзбекистонда Финляндия таълим моделига асосланган нодавлат университет иш бошлади

Ўзбекистонда Финляндия таълим моделига асосланган нодавлат университет иш бошлади
Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Тошкент шаҳрида Халқаро Нордик университети нодавлат таълим ташкилоти иш бошлади. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар қилди.

Қайд этилишича, мазкур университетга нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун Таълим инспекцияси томонидан лицензия берилган.

Финляндиянинг Карелия амалий фанлар университети, Helsingin Suomalainen Yhteiskoulu (SYK) умумтаълим мактаби, Nokia трансмиллий корпорацияси, Finnish Water Forum ва «ICKU» компанияси ушбу университет билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилган.

Финляндия таълим моделига асосланган мазкур университет 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлашни бошламоқда:
  • Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича),
  • Молия ва молиявий технологиялар,
  • ТU BА (Hons) Халқаро бизнес,
  • BU BSc (Hons) Саноат менежменти,
  • Бошланғич таълим,
  • Мактабгача таълим,
  • Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича),
  • Компьютер инжиниринги (Компьютер инжиниринги, АТ-сервис, Ахборот хавфсизлиги, Мултимедиа технологиялари).

Таълим жараёни Финляндиянинг Карелия амалий фанлар университети билан тузилган 2+2 ва 3+1 дастурлари асосида амалга оширилади.

Халқаро Нордик университети талабаларга қуйидаги имкониятларни тақдим этишни режалаштирмоқда:
  • барча курслар бўйича таълим йўналишидан қатъи назар Шимолий Европа мамлакатлари, хусусан, Финляндияда ёзги амалиёт, Work and travel дастурлари;
  • Финляндиянинг Nokia трансмиллий корпорацияси, «Карелия амалий фанлар университети», Helsingin Suomalainen Yhteiskoulu (SYK) умумтаълим мактаби, Finnish Water Forum ва «ICKU» компанияларида ўқув амалиётлари;
  • барча таълим йўналишлари учун фин ўқитувчилари томонидан фин тилини чуқурлаштириб ўргатиш;
  • бакалавриат босқичини муваффақиятли (юқори GPА кўрсаткичи билан) тугатганлар учун магистратурани Финляндияда имтиёз асосида ўқиб келиш имкониятлари тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Финляндия таълим моделига асосланган нодавлат университет иш бошлади