09:39 / 24.08.2022
1 045

Кока-кола хотирани пасайтириши мумкин

Кока-кола хотирани пасайтириши мумкин
Бразилиялик олимлар ўтказган тадқиқотларга кўра, ширин кока-кола миянинг когнитив функцияларига шикаст етказади.
Кока-кола ва яна бошқа ширин газли ичимликларни саломатлик учун асло фойдали деб бўлмайди.

Бундай ичимликлар таркибида шакар жуда кўп бўлиб, қандли диабет, юрак, тиш ва жигар касалликларига сабаб бўлади. Ҳаттоки шакар ўрнини босувчи “парҳезбоп” моддалар ҳам юрак ва томирлар саломатлигига салбий таъсир қилади. Бразилия олимлари ширин газли ичимликларнинг яна бир салбий таъсирини аниқлашди.

Тадқиқотга кўра, бундай ичимликлар миянинг когнитив функцияларини бажарувчи тўқималарни шикастлантиради.
Бразилиянинг Жанубий Санта-Катарина университети олимлари лаборатория сичқонлари билан тажриба олиб боришган. Уларни ёшга кўра икки гуруҳга ажратиб, когнитив функцияларини лабиринтдан ўтиш орқали текширишган. Сўнгра, 57 кун давомида сичқонларнинг бир гуруҳига оддий сув, иккинчи гуруҳини эса кока-кола беришган.

Маълум бўлишича, оддий сув ичган сичқонларда ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган, бироқ, кола ичган кемирувчиларнинг хотираси хиралашган ва лабиринтлардан ўта олишмаган. Миянинг гистологик препаратлари фронтал ва гиппокамма тузилмаларида, хотира ва юқори когнитив функциялар билан боғлиқ муҳим соҳаларда бузилишларни кўрсатган. Олимларнинг фикрига кўра, бундай таъсирлар оксидловчи стрессдан ҳимоя қилиш механизмларидаги носозликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Тирик ҳужайралар доимий равишда пероксид ва бошқа актив кислород турларини ишлаб чиқаради. Улар кучли оксидловчи модда бўлиб хизмат қилади ва саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин. Уларга қарши каталаза ва пероксиддисмутаза курашади. Бироқ, ширин кола ичган каламушларнинг нейронларида бу оқсилларнинг фаоллиги пасайган. Айниқса, ёш сичқонларда сезиларли бўлган. Уларнинг ҳужайралари фаол кислород билан ёмон курашган. Натижада барча зарарли оқибатларга олиб келадиган оксидловчи стресс ривожланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кока-кола хотирани пасайтириши мумкин