date
views 1 227

Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 342,7 грамм марихуана топилди

Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 342,7 грамм марихуана топилди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида уйида гиёҳванд модда сақлаб келган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилувчи шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу жиноят фош этилди.

Хусусан, Яккабоғ тумани «Истиқбол» МФЙда яшовчи П.А. томорқасида 2 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Бундан ташқари, П.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналари кўздан кечирилганда ертўласида 342,7 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 342,7 грамм марихуана топилди