Президент Шавкат Мирзиёев Аманбай Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирди.
Жўқорғи Кенгес депутатлари, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, номзод ҳақида фикр билдирди.
Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес раисини сайлаш масаласи овозга қўйилди. Яширин овоз бериш йўли билан Аманбай Оринбаев бир овоздан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига сайланди.
«Аманбай Оринбаев адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, ташаббускорлик ва фидойиликни ўз фаолиятининг энг муҳим мезонлари сифатида белгилаб олиб, сайланган лавозимида Қорақалпоғистон аҳлига сидқидилдан хизмат қилиши ва ўзига билдирилган ишончни оқлаши лозим», деди президент Жўқорғи Кенгеснинг янги раисига мурожаат қилар экан.
Оринбаев 2020 йил кузидан буён Қорақалпоғистон раҳбари бўлган Мурат Камаловнинг ўрнини эгаллади. Бугунги сессияда президент Қорақалпоғистон раҳбариятини июн ойи бошидаги воқеалар учун кескин танқид қилганди.
Маълумот учун, 2016-2017 йилларда Нукус шаҳар ИИБ бошлиғи бўлган Аманбай Оринбаев 2017 йил майида Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2019 йилнинг мартидан 2020 йил февралигача Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган, кейин икки йил ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган, 2022 йил мартида Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланганди.
2022 йил июлидан ҳозирга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?