
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина президенти Владимир Зеленский ва украин халқига мамлакат мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади.
"Украина Президенти Владимир Зеленский Жаноби Олийларига
Ҳурматли Владимир Александрович!
Украинанинг миллий байрами - Мустақиллик куни муносабати билан Сизни ва бутун мамлакатингиз халқини самимий табриклайман.
Бу ойда биз икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана – дипломатик алоқалар ўрнатилганининг қутлуғ 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этмоқчиман.
Ҳеч шубҳасиз, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан келгусида ҳам ривожланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятингизга омадлар, дўст украина халқига эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан" дейилади Шавкат Мирзиёевнинг табригида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг