Бир неча кун олдин, ДТМ томонидан бу йилги кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинган эди. Ундан маълум бўлишича ОТМларга имтиҳон топширган бир миллиондан ортиқ абитуриентларнинг салкам ярми минимаал кириш бали (56,7) ни ҳам тўплай олмаган. Ушбу вазият ижтимоий тармоқларда кўплаб савол ва мулоҳазалар келтириб чиқарган эди.
Энг баҳсли мавзуларда бири бугунги мактаб таълими қай даражада? Нега абитуриентлар бали бунча паст? Деган саволлар пайдо бўлди.
Бунга жавобан ХТВ қуйидаги изоҳ ва инфографикани эълон қилди. Унга кўра кам балл олган абитуриентларнинг аксарияти олдинги йиллар битирувчилари. 2022 йилда мактабни битирганлар натижаси олдинги йилларга нисбатан бироз юқори.
Жами абитуриентлар ўртача бали эса 65ни ташкил этган бўлса, айнан 2022 йилда мактабни битирганлар ўртача бали -76. Ва ушбу кўрсатгич йилдан йилга ошиб келмоқда: 2020 йилда – 70, 2021 йилда – 74, - дейилади хабарда.
Минимал ўтиш балини (56) ҳам тўплай олмаган абитуриентлар сони 514 624 нафарни ташкил қилган. Лекин улар орасида жорий йил мактаб битирувчилари салмоғи нисбатан кам.
Улар ичида 108 минг нафар абитуриент жорий йил битирувчилари ҳисобланади, яъни ҳар беш нафардан бири. ХТВ таъкидлашига кўра, бу кўрсатгич ҳам йилдан йилга камайиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 ўқув йилига жами 1 146 744 абитуриент ОТМларга ҳужжат топширган эди.
Абитуриентлар бали «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди