10:45 / 28.08.2022
971

Бухорода хонадондан 900 минг сўм ўғирлаган шахс қўлга тушди

Бухорода хонадондан 900 минг сўм ўғирлаган шахс қўлга тушди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида хонадондан 900 минг сўм ўғирлаган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Туман ички ишлар бўлими берган маълумотга кўра, 5 августдан 6 августга ўтар кечаси номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида туманнинг «Чорсу» маҳалласида яшовчи, 1960 йилда туғилган Қ.О.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли 900 минг сўм пулни яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тумани ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган кечиктириб бўлмас суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон тумани «Дегрезон» маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган М.М. исмли шахс содир қилгани аниқланган.

Натижада жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланиб, ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода хонадондан 900 минг сўм ўғирлаган шахс қўлга тушди