Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати
Қуйи Чирчиқда эркак хотинини боғчада калтаклаб кейинчалик пичоқлаб ўлдирганди. Воқеада ИИБ (профилактика инспектори) ҳам айбдор экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, Тошкент вилояти ИИББ ҳолатга муносабат билдирди.
«Ҳуқуқий жиҳатдан айни вақтда (ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилаётган вақт) воқеа юзасидан бирор шахсни айблаш, дахлдорликни эълон қилиш амалдаги қонунчиликка зид.
Ўтказилаётган тергов ҳаракатлари ва хизмат текшируви хулосасига кўра воқеага дахлдор ҳар бир шахснинг (ИИБ ходимининг ҳам) ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ва айбдорлик даражасидан келиб чиқиб таъсир чораси кўрилади. Иш тугатилгач натижаси юзасидан жамоатчилик ва ОАВ вакилларига ахборот тақдим қилинади», — дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, 27 август куни шу иш маҳаллада, жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиниб, жиноятнинг салбий оқибатлари, шу каби ҳолатларда бепарво бўлмаслик, жиноятни келтириб чиқараётган омиллар ҳақида аҳолига тушунтириш ташкил қилинган. Тафсилотга кўра, 24 август куни соат 19:00 ларда аёл ИИБ га мурожаат қилиб, эри у билан жанжаллашиб, смс хабарларни кўриш мақсадида телефонини тортиб олганини маълум қилган.
Профилактика инспектори мурожаатга асосан етиб келган ва аёл (марҳума)дан отаси иштирокида ариза қабул қилиб, унинг эри С.Х.ни қидиришга киришиб, яшаш манзили, қариндош ва яқинлари хонадонларида бўлиб суриштирув олиб борган. Шу жараёнда орадан бир неча соат ўтиб, тонгга яқин, юқорида қайт этилган жиноят содир бўлган. Воқеада гумонланувчи фуқаро С.Х. ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ижтимоий тармоқ фаолларидан, ҳозирда ҳолат юзасидан бирор кимга айблов қўйишга шошилмасликни сўраймиз. Тошкент вилояти ИИББ жамиятда хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай тазйиқ, зўравонликка нисбатан кескин ва муросасизлигини маълум қиламиз».
Таъкидланишича, ҳолат тўлиқ, қонуний таҳлил қилиниб, якунида ҳар бир ходимнинг ва бошқа воқеа иштирокчилари (гумонланувчи) ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди