date
views 1 465

Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди

Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди
Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, Азиз Ботирович Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди.

Шу муносабат билан у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Куннинг биринчи ярмида Қонунчилик палатаси бу номзоднинг вазир бўлишини маъқуллаган эди.

Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини “Солиқ ва солиққа тортиш” мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида “Бизнес бошқаруви” бўйича таҳсил олган (2010).

Воитов ўз вақтида Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси бўлган. 2020 йил март ойидан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, ҚХВни уч йил бошқарган Жамшид Хўжаев ўтган ойда инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди