date
views 1 560

Яшнободдаги дўконни «шилган» ўғри уч кун ўтиб касалликдан вафот этди

Яшнободдаги дўконни «шилган» ўғри уч кун ўтиб касалликдан вафот этди
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро дўконда ўғрилик содир этгани акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Хабар қилинишича, 26 август куни Яшнобод туманида жойлашган дўконларнинг бирида 1984 йилда туғилган А.Р. жами 503 минг сўмлик маҳсулотларни талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган. Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида А.Р. 29 август куни сурункали касаллик туфайли вафот этгани маълум бўлди.

Шу сабабли иш ҳужжатлари юритувдан тугатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яшнободдаги дўконни «шилган» ўғри уч кун ўтиб касалликдан вафот этди