12:37 / 31.08.2022
950

Янги тиббиёт муассасалари намунавий лойиҳалар асосида қурилади

Янги тиббиёт муассасалари намунавий лойиҳалар асосида қурилади
“2022-2025 йилларда тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастур, муҳандислик-коммуникация, ичимлик суви тармоғи, иситиш ва электр тизимларини модернизация қилиш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган дастур, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда сотиб олинадиган тиббий жиҳозлар асосий параметрлари тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан тиббиёт муассасалари (оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктлари ва туман тиббиёт бирлашмалари)нинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати янги қуриладиган тиббиёт муассасаларида ушбу намунавий лойиҳалардан фойдаланиши белгилаб қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қурилиш вазирлигининг 2023 йилдан бошлаб амалга ошириладиган барча қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини, ягона стандарт асосида амалга ошириш мақсадида “Ўзтиблойиҳа” лойиҳа институти томонидан кўриб чиқилиши ва келишилиши тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида 2023 йилдан бошлаб тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича барча лойиҳаларда энерготежамкор технологияларни жорий қилишни кўзда тутади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги тиббиёт муассасалари намунавий лойиҳалар асосида қурилади