Жорий йилнинг 29 август кунида ижтимоий тармоқларнинг “Kun.uz” сайти орқали “Прокуратура фуқарога 300 млн қарз. Уни қайтариш бўйича ҳукм ижроси пайсалга солинмоқда” номли танқидий хабар ёритилди.
Ушбу танқидий хабарда, ЖИБ Нурафшон шаҳар суди томонидан 02.06.2022 йилда ижро варақаси чиқарилиб, ижро қилиш учун Бюронинг Ўртачирчиқ туман бўлимига юборилганлиги, ўз навбатида Бюронинг Ўртачирчиқ туман бўлими 305 млн. сўм маблағни ўтказиб бериш ҳақида Тошкент вилояти прокуратурасига алоқа хатлари юборганлиги, лекин 2 ой муддат ўтганига қарамай, негадир Тошкент вилоят прокуратураси шу кунга қадар суд ҳукми ижросини таъминламаганлиги яъни пул маблағларини қайтармаганлиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.
Ўрганишда, Бюронинг Ўртачирчиқ тумани бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 02.06.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва бошқа моддалар билан судланган Д.Н.га оид жиноят иши бўйича Тошкент вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 5.000.000 сўмни, Д.Н.га қайтариб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юрутувига 21.06.2022 йилда келиб тушган ва дарҳол ижрога қаратилган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида 21.06.2022 йилда Тошкент вилояти прокуратурасига депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 5.000.000 сўм пул маблағини Д.Н.га қайтариб бериш мақсадида Бюронинг Ўртачирчиқ туман бўлими депозит ҳисоб рақамига ўтказиб бериш тўғрисида хат юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, 29.08.2022 йилда Д.Н.га тегишли пластик карта рақамига 5.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига 1-бандига асосан, ижро ҳужжати амалда ижроси тамомланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди