Ўзбекистон президенти ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Шавкат Мирзиёев 30 август куни тегишли қарорга имзо чекди.
Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказган “очиқ мулоқоти”да билдирилган таклиф ва ташаббусларнинг вазирлик ва идоралар томонидан самарали ва ўз вақтида ижро қилиниши ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари бири.
Кенгаш тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказади.
Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этади.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашади.
Кенгашга Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислик қилади.
Эслатиб ўтамиз, президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кенгашини тузилиши Шавкат Мирзиёевнинг 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида маълум қилинган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди