
Фото: Shutterstock
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар тўрт кун дам оляпти.
Президент 2021 йил декабрь ойида «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2022 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолаган. Бундан ташқари, давлат раҳбари 30 апрель куни «Ўзбекистон президентининг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги фармонни имзолади.
Юқоридаги ҳужжатларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида ўзбекистонликлар янги йил байрами, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари ҳамда Наврўз байрамида қаторасига бир неча кун дам олди.
Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ байрам (ишланмайдиган) кунлари қуйидагилар ҳисобланади:
- 1 январь - Янги йил;
- 8 март - Хотин-қизлар куни;
- 21 март - Наврўз байрами;
- 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
- 1 сентябрь - Мустақиллик куни;
- 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь - Конституция куни;
- Рамазон Ҳайитнинг биринчи куни;
- Қурбон Ҳайитнинг биринчи куни.
Бу йил Ўқитувчи ва мураббийлар кунида ўзбекистонликлар икки кун кетма-кет дам олишади:
- 2022 йил 1 октябрь - шанба (байрам куни, ишланмайдиган кун);
- 2022 йил 2 октябрь - якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).
Ноябрь ойида байрамлар йўқ.
8 декабрь (пайшанба) - Конституция куни. Бу кун бўйича президентнинг тегишли фармонларига ўзгартириш киритилмаган. Ўзбекистонликлар бир кун дам олади.
Янги йил арафасида - 31 декабрь (шанба) - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун белгиланади. 2023 йил 1 январь - янги йил - якшанба (тақвим бўйича байрам ва дам олиш куни) бўлади.
Янги йил байрами учун ўзгаришлар бўладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
Анъанага кўра, давлат раҳбари ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолайди. Айнан ушбу ҳужжатда 2023 йил январь ойи учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин. Шунда ўзбекистонликлар бир неча кун кетма-кет дам олишлари мумкин бўлади.
Мустақиллик БайрамиДам Олиш КунлариЯнги ЙилКонституция КуниРамазан ҲайитХотин-қизлар Куни Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар