date
views 980

Тошкент вилоятида ўзаро тўқнашган Nexia-2 ва Nexia-3 автомашиналари ариққа тушиб кетди

Тошкент вилоятида ўзаро тўқнашган Nexia-2 ва Nexia-3 автомашиналари ариққа тушиб кетди
Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси
Ижтимоий тармоқларда Термиз—Тошкент йўналишидаги магистрал йўлда даҳшатли автоҳалокат рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат 2 сентябрь куни соат тахминан 12:00 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-39 Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз автомобиль йўлининг 829-километрида содир бўлган. Бекобод туманида яшовчи С.Д. исмли ҳайдовчи (1992 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia-2 автомобилида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Зангиота туманида яшовчи Б.Х. (1984 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia-3 автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia-2 ва Nexia-3 автомашиналари йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

Ушбу ЙТҲ натижасида иккала автомобиль ҳайдовчилари тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман марказий шифохонасига олиб кетилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида ўзаро тўқнашган Nexia-2 ва Nexia-3 автомашиналари ариққа тушиб кетди