
Мажбурий ижро бюросининг Олтиариқ тумани бўлими иш юритувидаги ФИБ Риштон туманлараро судининг 07.04.2021 йилдаги қарорига асосан ундирувчи М.Н.ни унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан Олтиариқ тумани, Тинчлик маҳалласидаги уйига киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга изхтиёрий муддат берилган эди.
Лекин, қарздор томонидан ихтиёрий муддат ичида суд қарори ижроси таъминланмагач, бюронинг Олтиариқ туман бўлими томонидан 22.08.2022 йил куни олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи М.Н.ни икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан ижро ҳужжатида кўрсатилган уйга киритиб қўйилиши таъминланди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар