09:35 / 06.09.2022
1 133

Хоразмда қатор дорихоналардан ҳужжати бўлмаган психотроп дорилар топилди

Хоразмда қатор дорихоналардан ҳужжати бўлмаган психотроп дорилар топилди
Кадр: Telegram
Хоразм вилоятининг қатор туман-шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирларда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Хусусан,
- Урганч шаҳридаги «У.У.» МЧЖга қарашли дорихонадан 220 дона;
- Шовот туманидаги «М.Ф.» МЧЖга қарашли дорихонадан 150 дона;
- Хива туманидаги «К.Ф.» ХКга қарашли дорихонадан 120 дона;
- Боғот туманидаги «Ш-Ш.» ХКга қарашли дорихонадан 150 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган «Бензонал» номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Бундан ташқари, Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаролар А.С. ва С.С. 220 дона «Бензонал» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини бошқа бир фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият