Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Хоразм вилояти Урганч туманида фермердан пул ундирмоқчи бўлган бош мутахассис ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Урганч тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси Ж.М. тадбиркорлик субъекти ва фермер хўжалигининг келгуси йилда экиладиган ғалла ер майдонлари гектарини кенгайтириб беришни ваъда қилгани аниқланган.
У хизматлари эвазига хўжалик раҳбари Х.дан 2 900 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади