
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олиб қўйилган товарлар суд қарорлари асосида йўқ қилинди.
Тадбирда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси, МИБ Гулистон шаҳри бўлими, вилоят ИИБ, СЕО ва ЖСБ ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Дастлаб масъул ходимлар томонидан «Сирдарё Дори-дармон» МЧЖ омборида сақланаётган ва далилий ашё сифатида олинган 1188 дона «Тропикамид 1 % 10 мл» ва 5712 дона «Регапен 300 мл» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари саноқдан ўтказилди.

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Сўнгра иштирокчилар аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича далилий ашё сифатида олинган жами 6900 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини судларнинг тегишли қарорларига асосан ёқиш йўли билан йўқ қилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар