
Кадр: Telegram
Самарқанд халқаро аэропортида сифати кафолатланмаган дори ҳамда тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Самарқанд халқаро аэропортига Олмаота–Самарқанд йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.О. ихтиёрий равишда «яшил» йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтаётганида шубҳа сабабли тўхтатилган. Сўнг йўловчининг багаж сумкаси холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада А.О. томонидан божхоначиларнинг оғзаки сўрови вақтида маълум қилмаган ҳамда божсиз олиб кириш нормасидан ортиқча, қиймати 21,2 миллион сўмлик 2000 дона сифати кафолатланмаган дори воситаси ва 40 қути тамаки маҳсулоти борлиги аниқланди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) September 11, 2022
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Самарқанд Халқаро АэропортиСифати Кафолатланмаган ДориТамакі МаҳсулотлариБожхона НазоратиАвиарейсСуриштирув Ҳаракатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар