Сирдарёда 3 минг доллар эвазига диплом олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаролар Т.Н. ва Д.Н. фуқаро Ҳ.га юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатгани тўғрисида диплом олиб бериши эвазига 3 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тадбирда, фуқаролар Т.Н. ва Д.Н. фуқаро Ҳ.га юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатгани тўғрисида диплом олиб бериши эвазига 3 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…