
15 сентябр куни Самарқанддаги Конгресс марказида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Хитой раисини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Жинпинг шоҳсупага кўтарилди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг музокаралари бошланди.
14 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой раиси Си Жинпинг давлат ташрифи билан мамлакатга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини давлат раҳбари кутиб олди.









“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.