
16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит бошланди. Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш нутқини сўзлади.
"Саммитимиз, шубҳасиз, тарихий воқеадир. Бу пандемия синовларидан сўнг узоқ кутилган дўстларнинг юзма-юз учрашувидир. Бу шахсий мулоқот, ШҲТ мамлакатларнинг келажагини белгилаб берувчи қўшма қарорлар қабул қилиш имкониятидир”, - деди давлат раҳбари.

“Бу тадбир Ўзбекистон раислигида тарихий Самарқандда ўтаётгани биз учун катта фахрдир. Умид қиламанки, кеча Самарқанд руҳи ва халқимизнинг кўп йиллик тарихий маданияти билан танишдингиз”, - дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) September 16, 2022
Мирзиёевга кўра, бугунги тадбир доирасида ШҲТ давлатлари етакчилари 40 дан ортиқ халқаро келишувларни имзолаши кўзда тутилган.

Фото: Akorda.kz
Тадбирнинг қолган қисми тор доирада давом этмоқда.

Фото: Akorda.kz

Фото: Akorda.kz
ШҲТга кузатувчи ҳамда меҳмон сифатида таклиф қилинган Беларус, Эрон, Монголия, Туркия, Озарбойжон, Туркманистон етакчилари мажлисга тадбирнинг кенгайтирилган қисмида қўшилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар