
Фото: Видеодан лавҳа
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосарининг бир фуқаро билан урушгани видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё ИИБ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2022 йил 10 август куни соат тахминан 23.00ларда Яккабоғ тумани «Истиқлол» деҳқон бозори атрофида туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари М.Д. қурилишларни кўздан кечириб юрганда, фуқаро Н.Т. келгач, ҳеч бир сабабсиз иккаласи тортишиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда М.Д ва Н.Т.ларнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судига юборилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар