
Тошкент шаҳри Сергели туманида фуқаронинг уйида наша экилгани ва марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳарда гиёҳвандлик воситалари сақланиши, сотилиши, етиштирилишга қарши кенг қамровли тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, 20 сентябрь куни ИИББ ЖҚБ ҳамда Сергели тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Нурафшон кўчасида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида 1972 йилда туғилган Р. исмли шахснинг хонадони холислар билан кўздан кечирилган.
Тошкент шаҳри ИИББ ЖҚБнинг берган маълумотига кўра, бу шахс хонадонида жами 13 туп наша ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани, шунингдек, тахминан оғирлиги 200 грамм марихуана гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) September 27, 2022
Шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олинган барча далилий ашёлар ўрнатилган тартибда экспертизага топширилади ва натижасига қараб қонуний қарор қабул қилинади. Пойтахт ички ишлар органлари томонидан бу каби тезкор тадбирлар давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар