
2022 йил 29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган ва гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура, шунингдек, терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслигини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар