00:37 / 04.10.2022
1 913

Қашқадарёда шифокор қабулга келган бемор картасидан 5 млн сўм ечиб олди

Қашқадарёда шифокор қабулга келган бемор картасидан 5 млн сўм ечиб олди
Фото: Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида оилавий шифокорлик пункти фелдшери ногиронлиги бўлган шахснинг банк картасидаги пулларини ўзлаштирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Деҳқонобод туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, 1963 йилда туғилган фуқаро Қ.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасида мавжуд бўлган жами 5 миллион 40 минг сўм пулларини ечиб олганини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Қ.Ш.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Деҳқонобод туманида яшовчи, оилавий шифокорлик пункти фелдшери — 1993 йилда туғилган B.Э. экани аниқланган.

У мазкур жиноятни фуқаро Қ.Ш. оилавий шифокорлик пунктига шифокор кўригига келган вақтда унинг мобил телефонидан банк картаси маълумотларини ва SMS кодни қўлга киритиб, Click Evolution мобил иловаси орқали пулларни ўзлаштирган. B.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда шифокор қабулга келган бемор картасидан 5 млн сўм ечиб олди