Видеодан скриншот
Наманган вилоятининг Косонсой туманида ўқитувчиснинг калтаклаган ўқувчиларнинг ота-онаси жаримага тортилди. Бу ҳақда Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси ўқитувчсини калтаклагани акс этган видео тарқалган эди.
Маълум қилинишича, мазкур воқеа 19 сентябрь куни Косонсой туманидаги 29-сонли мактабда содир этилган.
Физика фани ўқитувчиси дарс ўтаётганда ўқувчи ўқитувчининг дарс ўтишига халақит берган. Шунда ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига суҳбатлашиш учун топширган. Бир мунча вақт ўтгандан сўнг ўқувчи синф хонасига қайтиб кирган ва видеода акс этгани каби ўқитувчига ташланган. Синфдаги бошқа ўқувчилар уларни ажратишга ҳаракат қилишган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ бўлими ва туман халқ таълими бўлими ходимлари мактабда ўрганиш олиб борган ва тегишли тартибда ўқувчининг ота-онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Маълумот учун: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига 1-қисмига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (300 минг сўм)дан беш баравари (1 миллион 500 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Наманган, Ўқитувчи, Калтакланган “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...