
Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
2022 йил 5 октябрь ҳолатига кўра:
- Суякли мол гўшти (1 кг) 49 500 — 78 000 сўм;
- Қўй гўшти (1 кг) 58 000 — 91 000 сўм;
- Картошка (1 кг) 2000 — 6000 сўм;
- Пиёз (1 кг) 1500 — 5000 сўм;
- Сабзи (1 кг) 1 500 — 5 000 сўм;
- Тухум (10 дона) 8000 — 16 000 сўм;
- Гуруч (1 кг) 5000 — 25 000 сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 л) 16 000 — 30 000 сўм;
- Шакар (1 кг) 12 000 — 17 000 сўм.
Аввалги ҳафтадаги нархлар билан солиштирганда озиқ-овқатлар нархларида ўзгариш кузатилмаган. Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар