
Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими иш юритувига йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро ДСИнинг қарорига асосан қарздор “Тошкент Иссиқлик Электр Станцияси” АЖдан ундирувчи Давлат солиқ қўмитаси фойдасига жами 2 млрд. 767 млн. 962 минг сўм солиқ қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжат келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор “Тошкент Иссиқлик Электр Станцияси” АЖнинг ҳисоб рақамлари аниқланиб, ҳисоб рақамларига электрон банд солинган ва инкассо топшириқномалари юборилган ҳамда “Ўзсанотқурилишбанк” Бош офиси “Картотека-2”га олинганлиги маълум қилинган.
Қарздор “Тошкент Иссиқлик Электр Станцияси” АЖга тегишли бўлган кўчмас мулк ҳамда авто машиналарга қаздорлик ҳисобига банд солинган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Қибрай туман бўлими ходимлари томонидан жами 2 млрд. 767 млн. 962 минг сўм солиқ қарзи тўлиқ ундирилиб ижро ҳужжати ижроси таьминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар