
Фуқаролик ишлари бўйича Шахрисабз туманлараро судининг 2022 йил 07 июль кунидаги ижро варақасига асосан бир нафар вояга етмаган фарзанд қарздор Э.Г тарбиясидан онаси (ундирувчи) Т.М. тарбиясига олиб берилиши тўғрисидаги ижро ҳужжати 2022 йил 03 октябрь куни Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича, давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда ижрони амалга ошириш мақсадида тарафларга ихтиёрий муддат берилиб, огоҳлантирилган.
Шунингдек, ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарздор Э.Г. ва унинг яқин қариндошлари билан суҳбат ўтказилган.
Тушунтириш ишлари натижасида қарздор Э.Г фарзандини ўз онаси Т.М.га Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлимида топширди ва шунга кўра ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар