1 434
Электр ва газдан узиб қўйилганларни қайта улашда тегишли тўловларни тўлаш бекор қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Адлия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда қонунчилик ҳужжатлари билан ўрнатилган тўловларни бекор қилиш таклифига розилик берилади.
Сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси ва табиий газ етказиб берилганда ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган узилиши йўл қўйилиши мумкин бўлган давомийликдан ортиқ бўлган узилишларда электр энергияси учун тўловлар қайта ҳисоблаб чиқилиши лозим.
Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда электр энергияси ва табиий газ етказиб беришни чеклаш ва тўхтатиш тартибини бузганлик учун энергия таъминоти ташкилотларига нисбатан маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар