
Фарғона вилоятида қалбаки пулларни муомалага киритишга уриниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда, дейилади "Даракчи" нашрида.
Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан Бувайда туманидаги савдо шаҳобчаларидан биридан ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиб 100 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берган номаълум шахслар аниқланиб ушланди. Улар Учкўприк туманида яшовчи 27 ёшли ва 24 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар