09:46 / 09.10.2022
1 365

Тошкент ҳавоси нафас олиб бўлмайдиган даражада ифлосланди

Тошкент ҳавоси нафас олиб бўлмайдиган даражада ифлосланди
2 октябрь эрта тонг Тошкент ҳавоси бир муддат нафас олиб бўлмайдиган даражада ифлосланди.

«Асосий манба карбонат ангдриднинг кескин ошиб кетишида кўринди. Ўшанда PM-2,5 майда дисперс заррачаси ҳам меъёрдан ортиб кетди», дея ёзмоқда мутахассис Эркин Абдулаҳатов.

Медикларга маълумки, соч толасидан 40 баробар кичкина деярли кўринмас PM-2,5 майда дисперс заррачаларининг ҳавода меъёрдан кўп бўлиши кишилар нафас олганда ҳеч қандай тўсиқларсиз, ўпка тўқималарига урилиб, тўғридан тўғри қон орқали юракка етиб бориш хусусиятига эга.

Ва бу табийки инсон саломатлиги учун ўта хавфли жараён экани кундек равшан, дейилади метеоролог хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрда Тошкентда кучли чанг-тўзон ёғилиши ва «лой қор ёғиши» кузатилганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият