
Алимент тўловлари учун масъулиятини ҳис қилган оталар томонидан автомашина ёки уй-жойларнинг берилаётганлиги ҳақида Мажбурий ижро бюросининг расмий саҳифаларида кўп бора маълум қилинмоқда.
Хўжайли туманида яшовчи ота ҳам фарзандларига алимент ўрнига уй ҳадя этишни афзал кўрди.
Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг 12.04.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор К.А.дан ундирувчи С.Тлемуратованинг фойдасига, унинг тарбиясидаги уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги даромадининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати, 14.04.2022 йилда Бюронинг Хўжайли тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Ижро харакатлари давомида, карздор К.А. томонидан алимент пуллари ҳар ойда узлуксиз тўланиб келинган. Лекин, жорий йилнинг сентябрь ойида карздор К.А, фарзандларининг моддий таъминоти учун, ўзига тегишли бўлган 4 хонали уйини ундирувчи С.Т.га ўтказиб бериш истагини билдирган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан кўрсатилган ҳуқуқий-амалий ёрдамлардан кейин, алиментчи ота мазкур уйни собиқ турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб берди.
Шу билан, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар