22:44 / 12.10.2022
1 153

Ота фарзандларининг келажаги учун олдиндан 45 млн. сўм тўлади

Ота фарзандларининг келажаги учун олдиндан 45 млн. сўм тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 30.07.2019 йилдаги қарздор С.Хаджановдан, ундирувчи Г.Ходжанова фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Чиноз тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганилиб, қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни қарздор С.Ходжанов томонидан фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган таъминотни олдиндан тўлаб қўйиш таклифини билдирган. Ундирувчи Г.Ходжанова бу таклифни қабул қилиб қарздор билан ўзаро келишган.

Натижада, Г. Ходжанова фойдасига фарзандларининг таъминоти учун 45 млн. сўм алимент пуллари ундирилиши таъминланиб, уни аризасига кўра мазкур ижро ишининг юритилиши тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота фарзандларининг келажаги учун олдиндан 45 млн. сўм тўлади