06:00 / 13.10.2022
1 835

«Шугина ишга 13 млрд сўм сарфланганига ишонмайман». Зангиоталик депутат масъуллар гапига шубҳа қилаётганини айди

«Шугина ишга 13 млрд сўм сарфланганига ишонмайман». Зангиоталик депутат масъуллар гапига шубҳа қилаётганини айди
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маҳаллий депутат Илҳом Икромов ҳам сўз олиб, салкам 74 миллиард сўм маблағ эвазига қурилаётган ерости йўли қурилишига айни кунга қадар 13 миллиард сўм сарфланганига ишонмаслигини айтди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда ерости йўли қурилиши билан боғлиқ ахборотларга аниқлик киритиш мақсадида матбуот анжумани ташкил қилган.

Фото: Нозим Абдулла
Унда сўз олган ерости йўли қурилиши буюртмачиси — Ўзбекистон автомобиллар йўллари давлат қўмитаси вакили Ғулом Зоҳидов объект учун салкам 74 миллиард сўм маблағ ажратилганини, 2022 йилда шу маблағнинг 20 миллиард сўми берилганини, айни кундаги ишлар учун эса 13 миллиард сўм маблағ сарфланганини маълум қилган.

Фото: Нозим Абдулла
Мазкур маълумотга муносабат билдирган маҳаллий кенгаш депутати Илҳом Икромов масъулга юзланиб, «Шугина иш учун 13 миллиард сўм сарфланганига ишониш қийин, оддий фуқаро кўзи билан, қурилишни тушунмайдиган инсон кўзи билан қаралса ҳам бу ерда 13 миллиард сўмлик иш қилинганига ишонмайман», деди. Бунга жавоб берган масъул эса «Буни назорат қилувчи ташкилотлар, масъуллар бор. Вақти келса, улар буни ўрганади ва еб кетилган маблағ бўлса, албатта жавобгарликка тортади», — деди.

Илҳом Икромов.
Фото: Нозим Абдулла

- "Бугунги матбуот анжуманидан унчалик ҳам қониқмадим. Сабаби масъуллар савол берилса, жавоб беришдан қочиб, айбни бир-бирига ағдармоқда. Қолаверса, айни кундаги ишлар учун 13 миллиард сўм маблағ сарфланган дейишяпти. Оддий кўз билан қаралса ҳам бунча маблағ сарфланганига ишониш қийин. Тўғри, бу менинг шахсий фикрим", — дейди депутат.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият