16:13 / 13.10.2022
1 269

Ўзбекистондаги молиявий пирамидага 2 млн доллар тикиб, 2 мингдан ортиқ фуқарони алдаган шахс чет элда қўлга олинди

Ўзбекистондаги молиявий пирамидага 2 млн доллар тикиб, 2 мингдан ортиқ фуқарони алдаган шахс чет элда қўлга олинди
Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси
Оғир жиноятлар содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниб, чет элдан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Маълум қилинишича, уларини экстрадиция қилиш Ўзбекистон, Украина, Польша ва Туркия Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакилларининг бевосита ёрдами билан амалга оширилди.

Қидирувдагилардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланган бўлиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида украиналик ҳамкасблар томонидан ҳибсга олинган.

Ўзбекистонда Интернет платформасида жиноятчи томонидан яратилган молиявий пирамидага 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган, икки мингдан ортиқ фуқарони алдаган иккинчи йирик крипто фирибгар эса хорижий давлат ҳудудида аниқланиб, ҳибсга олинган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома тасдиқлангандан сўнг, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида улар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб келинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги молиявий пирамидага 2 млн доллар тикиб, 2 мингдан ортиқ фуқарони алдаган шахс чет элда қўлга олинди