19:39 / 13.10.2022
1 508

Душанба кунидан ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Душанба кунидан ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Жорий йил 17 октябрида Ўзбекистон шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республика қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

“Ўзгидромет” бош директори Шерзод Ҳабибуллаевнинг маълум қилишича, ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.

17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 15-20 даражагача аста-секин пасаяди.

17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Душанба кунидан ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда