10:03 / 14.10.2022
1 094

Оҳангарон шаҳрида уч нафар шахс тадбиркордан 300 минг доллар олаётганда қўлга тушди (видео)

Оҳангарон шаҳрида уч нафар шахс тадбиркордан 300 минг доллар олаётганда қўлга тушди (видео)
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1955, 1976 ва 1979 йилларда туғилган 3 нафар шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркорнинг 300 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, улар тадбиркорнинг ишончига кириб, Оҳангарон туманида жойлашган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 16 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали, у раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 миллион 400 минг АҚШ доллари талаб қилишган ва 300 минг АҚШ долларини олдиндан бериши кераклигини айтишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оҳангарон шаҳрида уч нафар шахс тадбиркордан 300 минг доллар олаётганда қўлга тушди (видео)