08:30 / 15.10.2022
1 420

МИБ ходими хавфни олдини олишга ҳаракат қилган

МИБ ходими хавфни олдини олишга ҳаракат қилган
Тошкент вилоятида фуқаронинг МИБ ходимига пичоқ кўтарганлиги ҳақидаги хабарларга МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов изоҳ берди.

Бюронинг Тошкент туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича аппеляция судлов ҳайъатининг 18.08.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, жавобгарлар Т.Ш., З.Д. ва З.Ш.ларни даъвогар А.Н.га тегишли бўлган Тошкент тумани, “Оқтом” МФЙ, Бахмал кўчаси 24-уйдан бошқа турар жой бермаган ҳолда кўчириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатларини 22.10.2022 йил соат 15:00 да амалга ошириш юзасидан талабномани тарафларга тақдим қилиш мақсадида, жорий йилнинг 12 октябрь куни ундирувчи даъвогар А.Н.нинг ишончли вакили С.О. билан биргаликда қарздорнинг яшаш манзили Тошкент тумани, “Оқтом” МФЙ, Бахмал кўчасидаги уйларнинг бирига чиқилганда, ижро ҳужжатида кўрсатилган жавобгар тарафлар талабномани олишдан бош тортиб даъвогарнинг ишончли вакили С.О.га пичоқ билан тахдид қилиб, ҳақорат қилганлиги ва ушбу ҳолат юзасидан ундирувчининг ишончли вакили ички ишлар органларига мурожаат қилганлиги аниқланган.

Бюронинг Тошкент тумани бўлими давлат ижрочиси Х.Усмонов томонидан фуқаро ва бошқаларнинг ҳаётига ҳавф етмаслиги учун пичоқни олиб зарарсизлантиришга ҳаракат қилган. Ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича текширув ишлари давом этмоқда ва натижаси маълум қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ ходими хавфни олдини олишга ҳаракат қилган