10:35 / 15.10.2022
1 380

Наманганда география ўқитувчиси 5-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклади

Наманганда география ўқитувчиси 5-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклади
Ижтимоий тармоқларда Наманганда география фани ўқитувчиси 5-синф ўқувчисини калтаклагани акс этган видео кенг тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, мазкур воқеа Наманганда вилояти Давлатобод тумани 58-сонли мактабда юз берган.

Терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра, Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ХТБга қарашли 58-сонли мактабнинг “География” фани ўқитувчиси Э.М. 2022 йил 13 октябрь куни соат 16:10 ларда ўзи синф раҳбарлик қилаётган ушбу мактабнинг 5-Б синфига кириб, ушбу синф ўқувчиси бўлган 2011 йилда туғилган Х.М.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, баданининг турли жойларига қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда география ўқитувчиси 5-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклади