
Видеодан кадр
«Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига келиб тушган маълумотга кўра, А-373 Тошкент - Ўш автомобиль йўлининг 223-кмда «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Исузу» юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, у йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилгани сабабли йўлнинг қарама-қарши йўналиши орқали пастки жарликка тушиб кетган.
Воқеа жойига ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, жарликка тушган юк машинасини махсус техникалар ёрдамида чиқариб олишган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган «Исузу» ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Ангрен марказий шифохонасига юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар