18:37 / 17.10.2022
1 084

Қўқонда ота 102 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини олдиндан тўлади

Қўқонда ота 102 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини олдиндан тўлади
Фуқаролилк ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 05.02.2013 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор А.Х.дан ундирувчи М.Т. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.

Қарздор А.Х. 15.10.2022 йил куни ундирувчи М.Т. билан ўзаро келишган ҳолда 1 нафар фарзандини 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 102.801.000 сўм алимент пулларини олдиндан тўлиқ тўлаб берган ва ундирувчининг мурожаатига асосан ижро ҳужжати тамомланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият