14:34 / 19.10.2022
1 158

Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нодирбек Сайдуллаев 1982 йил Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йилда Тошкент Молия институтининг бакалавр, 2005 йилда шу институтда магистр даражасини олган.

У 19 йилдан буён банк ишида фаолият кўрсатиб келади. Хусусан, 2017-2019 йилларда «Ўзмиллийбанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Мазкур тайинловга қадар Нодирбек Сайдуллаев 2019 йил февралидан буён «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Davletovuz Телеграм-канали муаллифи у ёш кадр эканига эътибор қаратган.

«Нодирбек Сайдуллаев бунгача ҳам банк тизимида самарали фаолият юритиб, ҳамкасблари эътирофига сазовор бўлиб келаётганди. Янги лавозимда ҳам шу тахлитда давом этади, Ўзбекистон банк тизимига фақат ва фақат янгиликлар, мижозларга эса енгиллик олиб келади, деб умид қилиш мумкин», дея ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раисининг аввалги биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ботир Зоҳидов Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимига ўтказилганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият